my5

​ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ҚОЗОҒИСТОН ПАРЛАМЕНТИ СЕНАТИ РАИСИ КАСИМ-ЖОМАРТ ТОКАЕВНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

ЖАМИЯТ 28.09.2017, 09:12
Теглар: Ўзбекистон, Қозоғистон, Шавкат Мирзиёев
2126
​ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ҚОЗОҒИСТОН ПАРЛАМЕНТИ СЕНАТИ РАИСИ КАСИМ-ЖОМАРТ ТОКАЕВНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати Раиси Касим-Жомарт Токаев бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонларни қутлар экан, Қозоғистон парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ва Олий Мажлис палаталарида ўтказилган самарали музокаралар натижалари ўзаро алоқаларнинг мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беришини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Президентининг жорий йил март ойида Қозоғистонга ва Қозоғистон Президентининг шу ойда Ўзбекистонга давлат ташрифлари, шунингдек, давлатларимиз раҳбарларининг мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган мулоқоти кенг кўламли Ўзбекистон –Қозоғистон муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ва уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилгани қайд этилди.

Учрашувда парламентлараро ҳамкорлик, жумладан, халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган икки томонлама келишувлар ва қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда ўзаро манфаатли шерикликка доир истиқболли лойиҳа ва дастурларни илгари суришда мамлакатларимиз парламентлари муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳлари ўртасида мунтазам учрашувлар ўтказиш, Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентларининг тегишли қўмиталари ўртасида яқин амалий алоқалар ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.

Юқори мартабали меҳмон Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий ва мазмунли учрашув учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Касим-Жомарт Токаев Қозоғистон Республикаси парламенти ўзаро дўстлик ва стратегик шериклик мунасабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида Ўзбекистон билан фаол ва кенг кўламли ҳамкорликка тайёр эканини яна бир бор таъкидлади, деб ёзади ЎзА.

Шарҳлар

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 66 мингга яқинлашди

27.10.2020, 23:17

2020 йил 27 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 944 (+63) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг: 6 нафари Тошкент шаҳрида, 57...
Эртага Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ антициклон киради

27.10.2020, 22:56

Эртага республика шимолига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ антициклон кира бошлайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.Эртага, 28 октябрда совуқ ҳаво бутун республика ҳудудига...
Ўзбекистоннинг қайси давлатлар билан ташқи савдо айланмаси юқори эканлиги маълум қилинди

27.10.2020, 20:38

Ўзбекистоннинг қайси давлатлар билан ташқи савдо айланмаси юқори эканлиги маълум қилинди.Хитой – 4,6 млрд., экспорт – 1,4 млрд., импорт 3,2 млрд. АҚШ доллариРоссия – 4,1...
«Уйлар арзонлашади» – Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасидаги лойиҳалар билан танишди

26.10.2020, 22:52

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни қурилиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.Кейинги йилларда Ўзбекистонда бунёдкорлик кўлами кенгайди. Айниқса, кўп қаватли уйлар қурилиб, аҳолининг энг...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° небольшая облачность
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92