my5
Sevimli

САИД МУҲТОРОВ ​«КУЛБА» ФИЛЬМИНИНГ ПРЕМЬЕРА CАНАСИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ

МАДАНИЯТ 16.10.2017, 11:33
Теглар: Фильм
САИД МУҲТОРОВ ​«КУЛБА» ФИЛЬМИНИНГ ПРЕМЬЕРА CАНАСИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ

Алишер Навоий номли кино саройда янги премьера кутилмоқда.

Режиссёр Саид Мухторов ҳамда «Дилшоҳ медиа» кинокомпанияси томонидан суратга олинган «Кулба» номли фильмнинг премьера санаси эълон қилинди.

Кинокартинани суратга олиш учун бир йилдан ортиқ тайёргарлик кўрилган бўлиб, унда Ўзбекистон халқ артистлари Убайдулла Омон, Гавҳар Зокирова, Яйра Абдуллаева, Рихси Иброҳимова, Ўзбекистон санъат арбоби Исамат Эргашев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Мадина Муҳторова, Фатҳулла Маъсудов ҳамда бошқалар роль ижро қилишган.

Фильмнинг сценарий муаллифи Аҳрор Нурмуҳаммад, оператор Таълат Мансуров, продюсер Маҳмуд Эркабаев. «Кулба» фильмининг тақдимот маросими 27 октябрь куни бўлиб, 28 октябрдан уни юртимизнинг барча кинотеатрларида томоша қилиш мумкин.

Қуйида фильмни суратга олиш жараёнидан лавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.



Шарҳлар

ДХХнинг 30 йиллигига бағишлаб телеканалларда янги фильм намойиш этилади

26.09.2021, 14:30

Аввалроқ бугун ДХХ ходимларининг 30 йиллик тантанаси экани ҳақида хабар берган эдик. Киномотография агентлигининг қайд этишича, сана муносабати билан янги "Мустаҳкам" фильми ишлаб чиқилган. Маълумотга кўра, мазкур...
"Қалби ўзбек рус шоири" ҳужжатли фильми премьера қилинди

16.09.2021, 10:26

Куни кеча адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг ҳақидаги "Қалби ўзбек рус шоири" ҳужжатли фильми премьера қилинди. Кинокартина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал...
“Соддадил” фильмининг съёмка жараёнлари бошланди

16.08.2021, 17:46

Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудияси томонидан “Дебют старт-2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида “Соддадил” қисқа метражли фильмининг съёмка жараёнлари бошланди.Бу ҳақда кинемотография агентлиги ахборот хизмати...
Аҳмадбой воқеаси кинокомедия жанрида ҳикоя қилинадими? (фото+видео)

10.07.2017, 16:55

Маълум бўлишича, юртимиз киноижодкорлари «Аҳмадбой ва Раҳматбой» номли кинокомедияга қўл уришган. Ушбу фильм барчага машҳур ўша фирибгар Аҳмадбой воқеасидан ҳикоя қиладими? Ушбу саволга жавоб олиш...