13

​“КЎЧАМИЗ ҚАЧОН АСФАЛЬТ БЎЛАДИ?”

ЭРКИН МИНБАР 24.10.2017, 17:31
9922
​“КЎЧАМИЗ ҚАЧОН АСФАЛЬТ БЎЛАДИ?”

Ўзим 37 йилдан буён афғон уруши ногирониман, ўғлим ҳам 15 йилдан бунё шол касаллигига учраб 1 гуруҳ ногирони бўлиб қолган. Имкониятларимиз чекланганлиги сабаб аравага боғланиб қолганмиз. Кўчамизни асфал қилинмаганлиги бизга кўп қийинчиликлар туғдиради. Телевизорда Президентимиз имконияти чекланганларга уйлар совға қилаётганини кўриб жуда қувоняпман. Уйимиз бор, фақат кўчамиз асфалть бўлса яхши бўларди...

Маматжон Иргашев, Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани

Д.Ходжиаҳмедов, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари:

— М.Иргашев таъкидлаб ўтган Бирдамлик кўчаси йўлининг узунлиги 400 метр бўлиб, тупроқ ва шағал қопламадан иборатлиги аниқланди.

Ушбу кўча йўли Ўзбекистон тумани ички хўжаликлараро йўлларни таъмирлаш бўйича Давлат дастурлари орқали, бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини инобатга олиб, ички йўлларни таъмирлаш дастурлари тасдиқланиб бўлганлиги сабабли, туман ҳокимлиги, Молия ва Ободонлаштириш бошқармалари томонидан тайёрланадиган келгусидаги Манзилли дастурларга тегишли тартибда таклифлар тайёрланиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилади.


  • Изоҳ: мурожаатлар ва уларга жавобан тақдим этилган маълумотлар мазмуни сақланган ҳолда қисқартириб олинди.

P.S: Азиз муштарийлар! Ҳудудингизда ечимини кутаётган масалалар эътибордан четда қолишини истамасангиз, яшаш манзилингиз, исм-фамилиянгизни тўлиқ ёзиб, admin@darakchi.uz манзилимизга мурожаатингизни йўлланг.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11