41

​АНДИЖОННИНГ БАЛИҚЧИ ТУМАНИДАГИ АЙРИМ МУАММОЛАРНИ ДЕПУТАТ ҲАЛ ЭТИШГА ВАЪДА БЕРДИ

ЭРКИН МИНБАР 07.11.2017, 19:00
13469
​АНДИЖОННИНГ БАЛИҚЧИ ТУМАНИДАГИ АЙРИМ МУАММОЛАРНИ ДЕПУТАТ ҲАЛ ЭТИШГА ВАЪДА БЕРДИ

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ходими Умидахон ИСАЕВА маълум қилишича, O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” хотин-қизларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида чекка қишлоқларга сафар уюштирмоқда.

– O‘zLiDeP мутасаддиларининг ташрифидан жуда қувондик, – дейди Балиқчи туманидаги Ўлмас МФЙ, Маърифат кўчаси 15-уйда яшовчи Гулчеҳрахон Абдураҳмонова. – Келиним Дилдорахон Раҳимова жорий йилда Андижон машинасозлик институтини тамомлади. Бироқ ҳанузгача мутахассислиги бўйича иш топа олмаяпти. Бир неча бор туман бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилдик, бироқ фойдаси бўлмади. O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Оқибатхон Жакбарова муаммоимизни ҳал қилишга ваъда берди.

Шаҳноза Нурматованинг мурожаати ҳам О.Жакбарованинг аралашуви билан ҳал этиладиган бўлди. Мулоқотда Ш.Нурматова ҳудуддаги фермер хўжалигидан 1 гектар ер майдони олиб, боғдорчилик фаолиятини йўлга қўймоқчи эканини айтган эди. Депутат Шаҳнозанинг бу режасини фермер хўжалиги мутасаддилари билан маслаҳатлашиб, унга ер ажратиб берилишига эришди.

Мулоқотлар давомида аҳолининг суюлтирилган газ баллонга эҳтиёжманд хонадонларига газ етказиб бериш, коммунал тўловлардаги ноаниқликларни бартараф этиш, уй бекаларини тадбиркорлик ва касаначиликка йўналтириш масалалари бўйича депутатлик ҳамда партиявий назорат ўрнатилиши айтилди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+22° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz