42

Юртимиз рекордчиларининг рекордчиси

Рекорд 28.11.2017, 15:28
744
Юртимиз  рекордчиларининг рекордчиси

Равшан Эрматов ҳам “Даракчи”нинг “Рекордлар” саҳифасида фахрли ўринни эгаллашга муносиб ҳамюртларимиздан. Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов кетма-кет иккита Жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилиб, бошқарган ўйинлари ҳисобида жаҳон рекордини ўрнатгани барчамизга яхши маълум.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги жаҳон рекордлари саккиз ўйинни бошқаришга муваффақ бўлган уч рефери — француз Жоэл Кинью, мексикалик Бенито Арчундии ва уругвайлик Хорхе Ларриондага тегишли.

► Бразилия майдонларида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Равшан Эрматов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Болтиқбўйи мамлакатлари вакиллари орасида ушбу Жаҳон чемпионатига жалб этилган ягона бош ҳакам бўлганди. Нуфузли мусобақада Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси жами тўртта учрашувни — гуруҳ босқичида Швейцария-Эквадор, АҚШ-Германия ва Мексика-Хорватия, чорак финалда Голландия-Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги учрашувларни юқори савияда бошқарди.

► Равшан Эрматов ҳакамлик фаолияти давомида Жаҳон чемпионатлари финал босқичида энг кўп – 9 учрашувни бошқариб, дунё рекордини ўрнатди.

► 2015 йил якунларига кўра, ФИФА рефериси Равшан Эрматов кетма-кет 10 марта Ўзбекистоннинг энг яхши рефериси деб топилди.

► Ўзбекистон ифтихори, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Равшан Эрматов “Globe Soccer Awards” тақдимот маросимида “Йилнинг энг яхши ҳаками” мукофотига ҳам лойиқ топилди.

► Эрматов 2003 йилдан буён ФИФА таснифидаги деярли барча йирик турнирда қатнашмоқда. Жумладан, 2007 ва 2009 йилларда ўсмирлар ҳамда ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилик­лари, 2008 ва 2011 йилларда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари финали, 2011 йилги Осиё кубоги финали, 2012 йилда ХХХ ёзги Олимпиада ўйинларининг футбол учрашувлари, 2013 йилда Бразилияда ташкил этилган конфедерациялар кубоги баҳслари, 2010 ва 2014 йиллардаги футбол бўйича Жаҳон чемпионатларида, шунингдек, ўтган йилги Осиё чемпионлар лигаси финалида ҳам ҳакамлик қилган.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+7° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz