42

ШЎРХОК ЕРДАН УНГАН ШИРИН МЕВАЛАР

Рекорд 06.12.2017, 13:55
735
ШЎРХОК ЕРДАН  УНГАН ШИРИН  МЕВАЛАР

Эҳтимол бунинг нимаси антиқа, боғ яратиш оддий ҳол-ку, дейишингиз мумкин. Аммо, у шўр босиб ётган 25 сотих ерда боғ яратишга бел боғлаган пайтда 12 ёшли бола эди. Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани марказида яшовчи бу йигит — Ўткирбек Чоршанбиевҳозир 29 ёшда...

У 1999 йилда отаси билан Нишон тумани ҳокимлигига мурожаат қилиб, “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1-мактаб яқинида жойлашган қаровсиз, шўрхок ерни сўраб олганди. Шундан сўнг бу ерда деҳқон хўжалиги ташкил этилди. Аввалига таниш-билишлари унинг бу иши учун қаттиқ койишди. Бу ерда янтоқдан бошқа ҳеч нарса ўсмайди, деб уни йўлдан қайтаришди. Аммо, Ўткирбек ниятидан қайтмади. Ўзига ўхшаш ҳаракатчан дўстлари унга ёрдам беришди. Аввалига бир йил давомида ернинг шўрини қочириб, ишлов беришди.

Кейинги йили бу майдоннинг етти сотих қисмига етти хил мевали дарахтдан етмиш туп ўтказишди. Ўткирбек ўз боғига “Мустақиллик боғи” деб ном қўйди. Майдоннинг қолган қисмига чорва экинлари экди.

Бугун Ўткирбекнинг боғи ғарқ мевага кирган. “Мустақиллик боғи”да етилган олма, беҳи, анор, олча, гилос, ўрик ва олхўрининг таъми оғзингизда қолади. Ўткирбек етиштирган мевалар асосан мактаб ўқувчиларига, қўни-қўшнилар, яқинларга тарқатилади. Ортгани бозорга чиқарилади. Бироқ, Ўткирбек бу боғни моддий манфаатдорлик учун эмас, ўзидан яхши ном қолдириш, одамларнинг дуосини, олқишини олишмақсадида яратганини айтади.

— Инсон ҳеч қачон меҳнатдан қочмаслиги керак, — дейди Ўткирбек. — Инсон аввало ўз кучига ишониши, ўзига ҳам, бошқаларга ҳам фойда келтириши учун меҳнат қилиши керак. Мен ҳар доим ўз боғимнинг шиғил меваларини кўрсам, бу мевалардан одамлар баҳраманд бўлаётганини кўрсам, хурсанд бўлиб кетаман.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+22° туманно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz