13

Ўйинчоқлар рекорди

Рекорд 07.12.2017, 12:29
735
Ўйинчоқлар рекорди

АҚШнинг Массачусетс штатида таҳсил олувчи бошланғич синф ўқувчилари ҳам ўз номларини Гиннеснинг рекордлар китобига ёзиб қўйишган. Улар бахмал (духоба)дан тайёрланган дунёдаги энг катта ўйинчоқлар коллекциясини йиғишга муваффақ бўлдилар. Жамланмадан 5500 дан зиёд бахмалли айиқ ва маймун, пингвин, қуёнча каби бошқа кўплаб юмшоқ ўйинчоқлар ўрин эгаллаган. Эътиборли жиҳати, рекорд ўрнатилгач коллекциянинг маълум қисми болалар уйи ва болалар кутубхонасига турли танлов ғолибларига совға сифатида топшириш учун тақдим қилинди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+18° ясно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11