Му5
4

ҚИРҒИЗИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ

СИЁСАТ 13.12.2017, 14:20
1298
ҚИРҒИЗИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков 13 декабрь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда Президент матбуоти хизмати хабар бермоқда.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов кутиб олди.

Олий даражадаги учрашув ва музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари, чегараолди ҳамкорлик масалалари, айрим минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° небольшой снег
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz