Му5
44

2017 ЙИЛ СЎНГГИДА ДУНЁДА ЭНГ ОММАЛАШГАН СМАРТФОНЛАР ЎНЛИГИ

HI-TECH 26.12.2017, 14:15
3126
2017 ЙИЛ СЎНГГИДА ДУНЁДА ЭНГ ОММАЛАШГАН СМАРТФОНЛАР ЎНЛИГИ

Мана, турли телефонлар тақдимотга бой бўлган 2017 йил ҳам ниҳоялаб қолди. GSMArena нашри журналистлари айни шу паллада – йил якунида бутун дунё бўйича энг оммалашган ўнта смартфон рейтингини тақдим этишди.

Мазкур сайтга ташриф буюрувчилар айнан қандай смартфон моделларига кўпроқ қизиққанларини нашр мутахассислари кузатиб, ҳар ҳафта бу борада маълумотларни йиғиб ва таҳлил қилиб келишади. Рейтинг ҳар ҳафта янгидан тузилади, натижада бу рўйхат мунтазам ўзгариб туради – айрим девайслар фойдаланувчилар эътиборидан четга чиқиб, янгилари қўшилиб келади. Булар, албатта, кўп омилларга боғлиқ – нархлар, акциялар, оммавий ахборот воситаларида бирор маълумотнинг эълон қилиниши ва ҳоказо.

Хуллас, GSMArena сайти рейтингига кўра, 2017 йилнинг охирида бутун дунё бўйича энг оммалашган смартфон Xiaomi Mi A1 модели бўлади. Унинг бунчалик талабгирлиги шундаки, мазкур қурилма нарх ва сифат мутаносиблиги бўйича бозорда тенгсиздир.

Иккинчи ўринда жанубий кореялик смартфонсознинг ҳамёнбоп Samsung Galaxy J7 Proмодели келмоқда, бу модел, айниқса, Европада жуда оммалашган. Кўплаб замонавий технологияларни қўллаб-қувватловчи ҳамда AMOLED-экранга эга мазкур девайс паст нархи билан ҳам миллионлаб фойдаланувчиларни ўзига жалб этмоқда.

Рейтингнинг учинчи ҳамда тўртинчи поғоналари ҳам хитойликларга насиб этди – Oppo F5ортидан Xiaomi Redmi 5A. Кучли бешликни яна «хитойча Apple» маҳсулоти – Xiaomi Redmi Note 5 якунлаб берди.

Олтинчи ўрин, ниҳоят, ҳақиқий флагманга тегди – Samsung Galaxy Note 8! Бу – бозордаги барча Android-смартфонлар орасида энг кучли техник таъминотга эга бўлган, энг кўп замонавий технологияларни қўллаб-қувватлайдиган ва… энг қиммат моделдир.

Рўйхатнинг еттинчи поғонаси ҳамёнбоп Huawei Honor 7X моделига, саккизинчиси эса Xiaomi Redmi 4 (4X) гаджетига тегди. Тўққизинчи ва ўнинчи ўринларни эса тегишлича Huawei Honor 9 Lite ҳамда ҳали тақдим этилмаган Samsung Galaxy S9 эгаллади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
rightuz