Долзарб мавзулар Фото

APPLE ТОВЛАМАЧИЛИКДА АЙБЛАНМОҚДА

Бўлимлар: HI-TECH
Теглар:
Добавлено: 28.12.2017, 13:10

Сан-Франциско (Reuters) - Apple Inc корпорацияси 1 йилдан ошган iPhone қурилмасининг платформа самарадорлигини секинлаштириб қўйишини тан олгач, судларда унга нисбатан айни пайтга келиб 8 та даъво аризаси очилган. Суд жараёнларида компаниянинг бу қарорни сир сақлагани iPhone эгаларининг зарарига ишлагани қайд этилмоқда, деб ёзади Terabayt.uz.

Primate Labs компанияси 18 декабрда бу борадаги тадқиқот натижаларини эълон қилган эди. Шундан сўнг Apple ўтган ҳафтада iPhone 6, iPhone 6s, iPhone SE ҳамда iPhone 7 смартфонларининг барқарор ишлаши, қувват таъминотида носозлик юз бермаслиги учун уларнинг фаолиятини секинлаштиришини расман маълум қилган. Бу эълондан кейин Калифорния, Нью-Йорк ҳамда Иллинойс штатлари, ҳатто Исроида ҳам брендга қарши даъволар, норозиликлар авж олган.

Фойдаланувчиларнинг фикрича, Apple айфон девайсларидаги аккумулятор батареяларини нуқсонини хаспўшлаш учун платформа самарадорлигини пасайтирган. Ваҳоланки, бу ўринда компания ўз фойдлан/ увчиларини бепул аккумулятор билан таъминлаши зарур. Бироқ, таниқли бренд ўз манфаатини устун қўйган ва фойдаланувчилар ҳаётини хавф остига қолдирган.

Суд ишларидан бирида Apple кафолат қоидаларига риоя қилмагани учун фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган адвокат корпорациядан $53 миллион АҚШ доллари ундириш ҳаракатида.

Шунингдек, айрим судлар томонидан қайд этилишича, платформа муаммоларига дуч келган фойдаланувчилар айфонларини алмаштиришга мажбур бўлганлар. Компания шу орқали янги смартфон моделларини "ўтказиш"га ҳаракат қилган ва мижозларига маънавий-моддий зарар етказган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии