Ташкент +12° Wed 03:20
Долзарб мавзулар Фото

Уйқучилигингиз юз-кўзингиздан аён бўлмаслиги учун…

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 12.01.2018, 09:56

Баъзида ширин уйқудан уйғониб, кўзгуга қарасак, ташқи кўринишимиздан ҳафсаламиз пир бўлади. Чунки юзларимиз шишган, гўёки камида 5 кг. семиргандекмиз. Мана шу шишларнинг олдини олиш ва тез бартараф этиш йўллари билан таништирамиз. Агар бу шишлар буйрак хасталиклари билан боғлиқ бўлса, шифокорга учрашишни унутманг.

  • Сизда доим уйқудан кейин шишиш кузатилса, ҳар кун 2–4 та олма ейишни одат қилинг. Овқат ҳазм қилиш жараёнининг яхшиланиши, иштаҳангизнинг карнай отмаслиги ва тўлишиб кетмаслигингизни бонус сифатида қабул қилинг.
  • Эрталаб ва кечқуран петрушка кўкатидан истеъмол қилиш ҳам шишларнинг таъбингизни хира қилишига нуқта қўяди.
  • Эрталаб нонуштага тузсиз, димлаб пиширилган гречиха ҳам айни муддао.
  • Ўрик қоқи ҳам энг мақбул вариант бўлиб, танамизда йиғилиб қолган ортиқча суюқликдан сизни халос этади. Туршакдан шарбат қайнатиб ичиш 1–2 соатга бормай шишлардан асар қолмаслигини таъминласа, бу маҳсулотни чойга шерик қилиш ҳам саломатлик, ҳам қоматга кони фойда.
  • Бодрингни эзиб, шарбатини ичиш ҳам бу муаммонгиз билан самарали кураш олиб боради.
  • Қизил булғор қалампирини хомлигича есангиз, чиройли кўринишингизга соя солиб турган танангиздаги ортиқча суюқлик сизни тезда тарк этади.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии