Sevimli

Иккинчи турмуш остонасида...

МУТОЛАА 17.01.2018, 12:04
Иккинчи турмуш остонасида...

«Тақдир экан, турмуш ўртоғим билан ҳали фарзандли бўлишга ҳам улгурмасдан ажрашдик. Уйдагилар менинг қисматимдан хавотирланишиб, иккинчи бор турмуш қуришимни исташарди. Бир номзод ҳам топилди, ақлли, зиёли, келишган эркак. Учрашдик, биринчи таассуротим яхши эди. Унга ҳам манзур келганман шекилли, телеграм орқали ёза бошлади. Аввал шунчаки ҳол сўрашдан бошланган суҳбат бора-бора дилдан ҳамрозликка айланиб кетди. Иккимиз ҳам ўтмишимиз, аввалги турмушимиз ҳақида кўп гапирардик. У собиқ хотинидан нолирди, мен собиқ эримдан. Орадан ярим йилча фурсат ўтди. Катталар тўй ҳақида гап очишса, иккаламиз ҳам кейинроқ дердик. Суҳбатларда эса «собиқ»ларимизни ғийбат қилишдан ортмасдик. Охири у ҳам, мен ҳам бир нарсани англаб қолдик: бизнинг аввалги турмушимиз ҳали тугамабди, биз ҳамон кўз очиб кўрган ёрларимизни севар эканмиз. Шунинг учун улар ҳақида кўп эслар ва гапирарканмиз. Мана энди, у хотини, мен эса эрим билан ярашиб яшаб кетдик. Ҳар кимга кўз очиб кўргани билан қўша қариш насиб этсин».

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси