Sevimli

Бразилияда жаҳон чемпионатига қарши намойишлар ўтказилди

ДУНЁ 16.05.2014, 14:46
Бразилияда жаҳон чемпионатига қарши намойишлар ўтказилди

Бразилия пойтахтида 10 мингдан ортиқ киши жаҳон чемпионатини ўтказишга сарфланган ортиқча маблағ учун қарши намойишлар билан чиқди.  

Намойишлар мамлакатнинг 10 дан ортиқ шаҳарларида бўлиб ўтди. Шу қатори Сан-Паулу ва Рио-де-Жанейро шаҳарларида ҳам. 

Бразилия фуқаролари ҳукуматни жаҳон чемпионатига меъёрдан кўп пул сарфлагани учун танқид қилишмоқда. Улар ҳукуматдан маблағни футбол чемпионатини ўтказишга эмас, балки соғлиқни сақлаш, таълим, хавфсизлик ва бошқа муҳим йўналишлар учун сарфлашни талаб қилишмоқда. 

Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Бразилия жаҳон чемпионатини ўтказиш учун таҳминан 14 миллиард АҚШ доллари миқдорида пул сарфлаган.       

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси