Sevimli

Дунёдаги энг қиммат ажралиш: Миллиардер бойлигидан айрилди

ДУНЁ 20.05.2014, 12:00
Дунёдаги энг қиммат ажралиш: Миллиардер бойлигидан айрилди

"Монако" футбол клуби эгаси россиялик миллиардер Дмитрий Риболовлев Дунёдаги энг қиммат ажралиш номинациясида рекордни ўрнатди.

Forbes унинг бойлигини 8,8 миллиардга баҳолаган эди, Женева суди эса унинг собиқ хотини Еленага бойлигининг тенг ярми - 4,4 миллиард АҚШ долларини беришга қарор қилди. Бундан ташқари Елена Риболовлева 13 ёшли қиз фарзандига васийлик қилиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди. Шунингдек, россиялик миллиардер Женева яқинидаги катта уйини ҳам собиқ турмуш ўртоғига бериши лозим. 

Шу тариқа, россиялик бизнесменннинг ажралиши дунёдаги энг қимматига айланди, деб ёзади Huffington Post

Елена ва Дмитрий Риболовлевлар 1987 йилда турмуш қуришган. Жуфтликнинг икки нафар қиз фарзанди бор. 2008 йилда бошланган ажралиш жарёни фақатгина бугунга келиб якунланди.     

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1