Sevimli

Испанияда 35 йил ичида илк бор буқалар жанги бекор қилинди

ДУНЁ 22.05.2014, 12:16
Испанияда 35 йил ичида илк бор буқалар жанги бекор қилинди

Мадридда коррида бекор қилинди. Интерфакс агентлигининг хабар қилишича, Испания пойтахтида 35 йил ичида илк бор буқалар жанги ўтказилмади.

Ташкилотчилар ўтган жангларда уч нафар матадор жиддий жароҳат олгани сабабли ушбу қарорга келинди.  Машҳур матадор Давид Мора буқанинг шохидан оёғига жиддий жароҳат олди. Ҳозирда шифокорлар унинг аҳволини оғир дея баҳолашмоқда. 

Ушбу даҳшатли спорт турининг ўтказилишига кўплаб одамлар қарши чиқишсада, ҳар йили Испанияда икки мингга яқин буқа жанги ўтказилади. Бироқ буқалар жангининг ашаддий мухлислари кўп. Улар орасида Испания бош вазири Мариано Рахой ҳам. Коррида мухлислари ушбу жанг турини тарихий санъат ва миллат тарихида чуқур илдиз қолдирган деб ҳисоблашмоқда.   

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси