Sevimli

Украинада президентлик сайловлари ўтди

ДУНЁ 26.05.2014, 10:24
Украинада президентлик сайловлари ўтди

25 май куни Украинада президентлик сайловлари бўлиб ўтди.

Украина марказий сайлов комиссияси берган маълумотларга кўра, мамлакат президентлигига номзод миллиардер Петр Порошенкони 54,8 фоиз овоз берувчилар қўллаб-қувватлаган. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги Украина МСК матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда. 

Ушбу маълумотларга кўра, Юлия Тимошенко - 13,25 фоиз, Олег Ляшко - 8,48 фоиз, Анатолий Гриценко - 5,55 фоиз, Сергей Тигипко-4,74 фоиз, Михаил Добкин-3,35 фоиз овоз тўплаган. 
Марказий сайлов комиссиянинг дастлабки маълумотларига кўра, сайловда аҳолининг 60,76 фоизи қатнашган.  

Биринчи босқичнинг расмий натижаларини марказий сайлов комиссияси 4 июнгача эълон қилиши кутилмоқда.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси