41

Ўзбекистонда яна бир янги телеканал очилади

HI-TECH 23.03.2018, 12:51
14146
Ўзбекистонда яна бир янги телеканал очилади

Ўзбекистонда яна бир янги телеканал пайдо бўлади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берилди.

Мазкур телеканал ахборот технологиялари, коммуникациялари ва инновацияларни ёритишга ихтисослаштирилади.

Шу муносабат билан вазирлик “Xabar.uz” ахборот-таҳлилий портали билан биргаликда янги ташкил этилаётган телеканалда ишлаш учун бошловчи ва журналистлар ўртасида танлов эълон қилди.
Айни чоғда телетасвирчилар, монтаж усталари, графика усталари, чироқчи-техниклар, овоз оператори ҳам ишга таклиф этилган.

Мазкур янги телеканалнинг номи ва у қачон ишга туширилиши ҳақида ҳозирча маълум қилинмаяпти.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+16° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz