my5

ОФК «Марказий Осиё» минтақаси ташкил этилди

СПОРТ 10.06.2014, 15:34
2556
ОФК «Марказий Осиё» минтақаси ташкил этилди

10 июнь куни Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида ОФКнинг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди.

Унда ОФКга аъзо 46 давлат футбол ассоциациялари ва федерациялари вакиллари, ОФК ҳамда ФИФА президентлари иштирок этишди. Йиғилишда бир қанча масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, Конгресс аъзолари «Марказий Осиё» минтақасини ташқил қилиш борасидаги таклифини тасдиқлашди. Ушбу минтақага Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон футбол федерациялари аъзо сифатида қабул қилинишди, дея хабар беради ЎФФ расмий сайти. Натижада ОФКнинг «Марказий ва Жанубий Осиё» минтақаси иккига бўлинди. Унга кўра ОФК 2015 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги конгрессга қадар ОФК Ижроқўмидаги ҳар бир минтақадаги ўринлар сонини қайта кўриб чиқади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° небольшая облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21