my5

Бизнес фаолиятни яхшилаш мақсадида тадбиркорлар учун сўровнома ташкил этилди

ИҚТИСОДИЁТ 28.03.2018, 14:06
1666
Бизнес фаолиятни яхшилаш мақсадида тадбиркорлар учун сўровнома ташкил этилди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) ҳамда Олий Мажлис Сенати билан ҳамкорликда мамлакатда бизнес фаолиятини юритишнинг шарт-шароитларини аниқлаш мақсадида тадбиркорлар учун сўровнома ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ССП матбуот хизмати хабар берди.

"Сўровнома мамлакат ҳудудларидаги тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида юз бераётган муаммо ва тўсқинлик қилаётган жиҳатларни аниқлаб олиш мақсадида тузилган. Ушбу сўровнома натижалари асосида Ўзбекистонда бизнес юритиш муҳитини яхшилаш мақсадида ҳукумат, масъул вазирлик ва идоралар, давлат органлари учун тавсиялар ишлаб чиқилади", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикасида бизнес фаолиятини юритиётган тадбиркорлар ушбу сўровномада иштирок этишга таклиф этилади. Сўровномани ўтказиш 1 апрелгача давом этади.

Жаҳон банкининг "Doing Business-2018" рейтинг кўрсаткичи Ўзбекистонда бизнес фаолиятини юритишнинг шарт-шароитларини баҳолаб, республика 190 мамлакат орасида 74-ўринни эгаллаганлиги маълум қилганди.

ССПнинг қайд этишича, бу кўрсаткич Ўзбекистоннинг "Doing Business-2017" ҳисоботидаги ўрнига қараганда яхшироқ бўлишига қарамасдан, жойлардаги айрим шарт-шароитлар яхшиланиши кераклигини билдиради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81