Му5
48

Тошкентда иккита нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди (фото)

HI-TECH 31.03.2018, 09:34
14459
Тошкентда иккита нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди (фото)

Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги Файзобод маҳалласида 60 ўринли “Angels” ҳамда Кўҳинур маҳалласида 50 ўринли “Qalb nur kids” нодавлат мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ва туман ҳокимликлари масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳаллалар фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

3.JPG

Мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунарни пухта эгаллаши учун барча шароит яратилаётгани таъкидланди.

Муассасалар юмшоқ ва қаттиқ мебеллар жамланмаси, махсус кроватлар, мусиқа асбоблари, турли ўйинчоқ ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланган. Ҳовлида болалар ўйин майдончаси, мўъжаз боғ барпо этилган. Жамоа малакали тарбиячи ва шифокорлардан иборат.

4.JPG

Бугунги кунда мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини бўлган мактабгача таълимни ривожлантириш ва фаолиятини такомиллаштириш, тарбияланувчилар учун қулай шароит яратиш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг март ойида худди шундай мактабгача таълим муассасаси Бекобод шаҳри ва Чиноз туманида ҳам очилган эди.

Айни пайтда Тошкент туманида мактабгача таълим ёшидаги 17 мингдан зиёд бола бор. Ҳудудда фаолият юритаётган 36 мактабгача таълим муассасаси 4 минг 823 тарбияланувчини қамраб олган.

1.JPG

Жорий йилда вилоят миқёсида давлат-хусусий шериклик асосидаги 228 нодавлат МТМ ташкил этилиши мўлжалланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz