Долзарб мавзулар Фото

Шаҳзода Матчонова Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси бўлди!

Теглар: Фото, Шаҳзода
Добавлено: 29.04.2018, 12:16

Шаҳзода Матчонова Қирғизистонда ўтказилган халқаро киномукофотга номзод бўлгани ҳақида, ўзининг инстаграм саҳифаси орқали хабар берган эди...

26 апрель куни бўлиб ўтган тадбирдан хушхабар келди. Ўзбек актрисаси Бишкекда бўлиб ўтган “Ак Илбирс” Миллий киномукофотида иштирок этиб, “Маъсума” (режиссёр Ёлқин Тўйчиев) фильми учун “Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси” эътирофига сазовор бўлди.

Дўстлари ҳам инстаграмдаги актрисанинг бу эълонини кўриб, уни табриклашмоқда.

Биз ҳам ўз ўрнида Шаҳзодани ушбу ютуққа эришгани билан қутлаб, янада юксак парвоз тилаб қоламиз.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии