Долзарб мавзулар Фото

«Қулупнайзор» чизкейки — мавсумнинг энг ширин неъматидан!

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 08.05.2018, 11:37

Зарур масаллиқлар: 200 гр. увадаланувчи печенье, 75 гр. сариёғ; ичига солишга: 600 гр. творог, 300 мл. сметана, 180 гр. шакар, 3 дона тухум, 3 ош қошиқ крахмал, яримта лимон шарбати, 1 ўрам ванилинли шакар; безак учун: 500 гр. қулупнай, 2–3 ош қошиқ шакар, желе.

Тайёрланиши: 1. Печеньеларни блендерда яхшилаб эзинг. Музлатилган сариёғ бўлаклари солиб, аралаштиришда давом этинг.

2. Аралашмани айланаси 22 см. бўлган солипга текис қилиб солиб, 160 даражада қиздирилган газ печига 10–15 дақиқага қўйинг.

3. Творог ва тухумни аралаштиринг, Маҳсулотлар хона ҳароратида бўлишига эътибор беринг.

4. Энди қолган маҳсулотларни солиб арашлаштиришда давом этинг. Кўпиртириш шартмас. Агар масаллиқ жуда қуюқ бўлиб кетаёган бўлса, яна озгина сметана қўшиш мумкин.

5. Бисквит қолипининг атрофини 2 қават қилиб зар қоғоз билан ўранг. Бисквит устига творогли аралашмани солинг.

6. Қолипни каттароқ тоблама қолипига жойланг. То ярмига келгунича сув қуйинг-да, 160 даражада қиздирилган газ печига 1 соатга қўйинг.

7. Чизкейкни газ печидан олгач, совитиб 8 соат музлаткичда қолдиринг.

8. Қулупнайларни бўлакларга бўлиб, чизкейкни безатинг. Устидан желе қуйинг. Қолган қулупнай бўлакларини эса шакар билан блендерда эзиб, соус тайёрланг-да, ширинлик устидан солинг.

8 кишилик

2 соат

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии