41

Покистонда Самарқанд қоғозида битилган қуръон қўлёзмалари намойиш қилинмоқда

МОЗИЙДАН САДО 11.06.2018, 12:49
5646
Покистонда Самарқанд қоғозида битилган қуръон қўлёзмалари намойиш қилинмоқда

Покистонда Жамму ва Кашмир маданияти академияси томонидан ташкил этилган “ShееrinQalam” ислом санъати кўргазмасида турли хаттотлик усулларида ва ҳар хил қоғоз ва териларга битилган Қуръон оятлари ҳавола этилмоқда.

Сўнгги бир неча аср давомида нашр қилинган 100 та қадимий қўлёзманинг айримлари пергамент қоғозида тайёрланган бўлса, яна айримлари буғу терисига битилган.

Бир неча қадимий қўёзмалар “силлиқ Самарқанд ипак қоғозида” ёзилган, дея хабар беради "Зарафшон" нашри.

Академия раҳбари Муҳаммад Ашраф Какнинг айтишича, тадбирдан мақсад йўқолиб бораётган хаттотлик санъатига омманинг эътиборини қаратишдан иборат.

Кўргазмада қизиқарли нусхаларни ҳам учратиш мумкин. Масалан, уларнинг бири индуист ва мусулмонлар билан ҳамкорликда ёзилган. Яна бири шафрон қўшилган олтин сувида битилган.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+21° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz