Ташкент +5° Wed 18:02
Долзарб мавзулар Фото

Қадр сурасидаги мўъжиза

Бўлимлар: ҲИДОЯТ САРИ
Теглар:
Добавлено: 11.06.2018, 13:27

Барчамизга маълумки, Қадр сураси Қуръоннинг нозил бўлиши, Қадр кечаси ҳақидадир. Барча сураларда бўлганидек, ушбу сурада ҳам эъжоз (ақлни лол қилиб, ожиз қолдирувчи нарса) бордир. Бу эъжоз шундан иборатки, ушбу сура Қуръоннинг жузъларига, сураларнинг ададига ишора қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси сайти айтилди.

Қадр сурасидаги ҳарфларнинг сони 114 та бўлиб, Қуръони Каримдаги суралар сони ҳам 114 тадир. Қадр сурасидаги калималарнинг сони 30 та бўлиб, Қуръоннинг жузълари 30 тадир.

Қуйидаги жадвалда суранинг калималарини алоҳида-алоҳида қилиб тартиб билан териб чиқсак, уларнинг сони 30 та эканини кўрамиз.

Қуйидаги расмда эса ушбу айтилганлар ўз аксини топган бўлиб, калималарнинг рақами ҳар бир калима остига ёзилган бўлиб, 30 та калима борлиги, ҳарфларнинг рақами ҳар бир ҳарфнинг устига ёзилган бўлиб, 114 та ҳарф борлиги акс этган.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА