41

Шаҳзода жонли ижро ҳақида...

ШОУ-БИЗНЕС 02.07.2018, 21:33
Теги: Шаҳзода
106
Шаҳзода жонли ижро ҳақида...

Хонанда Шаҳзода жонли ижродаги концерт бериш ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди...

— Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган коцертга ксерокопия қилинган пул тўлаш керак”, деганди. Бу фикрга қўшиласизми?

— (Мириқиб кулади) Уни ҳақ ё ноҳақ, деёлмайман. Жонли ижро қиладиган хонанда албатта ўз устида ишлайди. Бундай ҳамкасбларимга фонограммада ишлайдиганлар ёқмаслиги аниқ. Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор. Лекин ишончим комил, ҳар бир хонанда жонли ижрога етиб келади ва ютуқларидан ғурурланиб юради.

— Хонанда Муниса Ризаева “Халқлар дўстлиги”нинг техникаси талабга жавоб бермайди”, деганди. Овоз режиссёри Игорь Иосис эса аксини таъкидлаганди...

— Мунисанинг концертини кўрганман, қийналганини сезганим йўқ. Жонли ижроси менга жуда ёққанди. Аслини олиб қараса, ижодкорнинг ўзидан кўнгли тўлмаслиги табиий ҳол. “Халқлар дўстлиги"нинг техникаси эса талабга жавоб беради. Ўзимизда ҳам, Москвада ҳам жонли ижрода ишлаб кўрганим учун имкониятларни фарқлай оламан.

— Мунисанинг жонли ижродаги концерти манзур келганини айтдингиз. Сизнинг жонли ижродаги концертингиз ҳам мухлисларга манзур келган бўларди. Нима тўсқинлик қиляпти?!

— (Кулади) Худо хоҳласа, юз фоизлик жонли ижрода концерт бераман. Тўсқинлик бу – ўзимиз ва дангасалигимиз. Очиғи, вақтим камлиги учун ўз устимда ишлашга имкон бўлмаяпти. Техника ва бошқа ҳолатларни баҳона қилиш нотўғри. Ўзини ҳурмат қилган исталган хонанда жонли куйлай олади, бу аниқ.

Комментарии

Шаҳзода жонли ижро ҳақида гапирди...

03.07.2018, 10:53

Хонанда Шаҳзода жонли ижрода ижод қилиш ҳақидаги саволларга жавоб берди. Учрашувдаги қизиқарли савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз... — Америкалик хонанда Ронни Жеймс Дио “Фонограммада берилган коцертга...
Паризоданинг қизи машҳур хонанданинг клипида роль ўйнади

02.07.2018, 22:13

Шаҳзоданинг инстаграм саҳифасини кузатадиган бўлсак, ижодий фаолиятини виртуал кузатиш, янгиликларидан бохабар бўлиб туриш мумкин...Мисол учун, хонанда сал кам бир ойдан буён реклама қилаётган "Жажжи қизалоқ"...
Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа — ҚЎЛИНГДА ИМКОН!

21.05.2018, 09:33

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл урилди. Таронани Ўзбекистон халқ...
Шаҳзода Матчонова Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси бўлди!

29.04.2018, 12:16

Шаҳзода Матчонова Қирғизистонда ўтказилган халқаро киномукофотга номзод бўлгани ҳақида, ўзининг инстаграм саҳифаси орқали хабар берган эди...26 апрель куни бўлиб ўтган тадбирдан хушхабар келди. Ўзбек актрисаси...
Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+20° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz