Му5
8

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф замондошлар хотираларида

ЖАМИЯТ 11.07.2018, 12:39
10556
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф замондошлар хотираларида

Дунёда ўзининг ўтмишини ўрганмайдиган халқ йўқлиги, тарихнинг шавкатли саҳифаларини, оловли онларини бугунги ва келажак авлодларга ибрат-намуна сифатида етказишнинг аҳамиятини дуру жавоҳирлар билан ўлчаб бўлмаслиги барчамизга аён ҳақиқатдир.

Хотиралар марказида эса, истаймизми-йўқми, тарихий шахслар юксак қоялар, тоғ чўққилари янглиғ қад ростлаб турадилар. Даврлар, замонлар ўтади, бироқ маърифатли, зиёли қалблар наздида ўша қоя, ўша чўққилар олис-яқин мозий юксакликларидан нур ва зиё таратиб, келажак авлод йўлларини ёритиб тураверади.

«Hilol» нашриёти томонидан замонамизнинг беназир олими, халқимизнинг ифтихори, етук аллома, баркамол шахсият ҳамда гўзал инсоний хислатлар соҳиби бўлмиш фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳақларида замондошларимизнинг хотираларидан иборат «Муҳаммадга содиқ Муҳаммад Содиқ» номли китобни нашрдан чиқарди. Китоб жорий йилнинг 11 июлидан бошлаб сотувга чиқмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° облачно с прояснениями
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz