Му5
5

Кумушхон Файзуллаева: «Ватаним учун олтин медаль тақдим эта олганимдан хурсандман»

СПОРТ 14.10.2018, 15:22
Теглар: Фото
1872
Кумушхон Файзуллаева: «Ватаним учун олтин медаль тақдим эта олганимдан хурсандман»

Оғир атлетикачи Кумушхон Файзуллаева -63 кг вазн тоифасида энг яхши натижани кўрсатиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Албатта, медаль учун кураш осон кечгани йўқ. Ҳамюртимиз шоҳсупага кўтарилгач, мадҳия вақтида кўз ёшларини тийиб тура олмади. Ушбу муваффақиятдан сўнг биз МОҚ матбуот хизмати Кумушхон Файзуллаеванинг фикрлари билан қизиқди.

«Ўсмирлар Олимпиадасига узоқ вақт тайёргарлик кўргандик. Мана, меҳнатларимиз самараси ўлароқ, олтин медални қўлга киритдик. Терма жамоамиз ҳисобига ушбу медални қўшиб қўя олганимдан хурсандман. Жудаям ҳаяжонландим. Биринчи ўрин ва олтин медаль ўз-ўзидан келмайди. Бунинг замирида улкан меҳнат ва мураббийларимнинг катта ҳажмдаги ишлари ётибди.

Фурсатдан фойдаланиб, барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман.Спортда энг асосийси, қатъий тартибга риоя қилиш лозим. Шунда натижалар келади. Буни мураббийларимиз штаби ҳам тасдиқлайди. Бу борада менинг омадим келган. Улар бизни ўқитишади, тарбиялашади ва мақсадларимиз сари етаклашади», – деди спортчи.

Терма жамоамиз мураббийи Баҳром Мендибоев ҳам муваффақиятдан сўнг ўз хурсандчилигини яшира олмади.

«Кумушхон Файзуллаева ўсмирлар Олимпия ўйинларининг олтин медалигача бўлган йўлни узоқ вақт давомида босиб ўтди. У 2018 йилги Осиё ва жаҳон чемпионидир. Олимпия ўйинларида бизга Шимолий Корея, Таиланд ва Болгария каби мамлакат спортчилари асосий рақиб ҳисобланардилар. Биз уларни яхшилаб ўрганиб чиққандик. Шимолия Корея спортчиси хато сабабли ўз иштирокини давом эттира олмади. Болгариялик спортчи қиз эса ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпиони ҳисобланади. Рақиблар кучли эди, бироқ биз уларни мағлуб эта олдик.

Бундай натижалар бизни янада рухлантиради. Энди ноябрь ойида Ашхободда катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Кумушхон у ерда ҳам иштирок этади.Фурсатдан фойдаланиб, яратиб берилган шароитлар учун Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистон ҳукумати спортга катта эътибор қаратмоқда. Биз эса ўз навбатида юқори натижалар орқали билдирилган ишончни оқлаймиз», – деди мураббий.

Шарҳлар

Хонанда Лола фарзанд кутмоқда (ФОТО)

15.02.2020, 12:04

Хонанда Лола Йўлдошева фарзанд кутмоқда.У инстаграмдаги саҳифасига ҳомиладорлиги акс этган сурат жойлади. Демакки, у яқинда она бўлади.Оналик — буюк "мансаб". Фарзанд — энг ширин неъмат....
ФОТО: Ислом Каримов Татьяна Каримовага никоҳ узугини тақмоқда

15.02.2020, 11:51

Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қизи Лола Каримова инстаграмдаги саҳифасига хотиралар билан боғлиқ суратни жойлади.Унда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Татьяна Каримовага никоҳ узугини тақаётганини кўриш...
Тошкентда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан #Boburday акцияси бўлиб ўтди (Фото)

14.02.2020, 16:18

Пойтахтимиздаги "Ёшлар ижод саройи"да буюк саркарда ва беназир шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан  #Boburday акцияси бўлиб ўтди.   
Хоразмда “Шамол генератори” ишлаб чиқарилади

22.01.2020, 18:06

Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тарихан жуда узоқ даврларга бориб тақалади. Қадимдан қуёш ва шамол энергетикасидан маълум даражада инсоният ўз яшаш турмуш тарзида фойдаланиб келган. Масалан...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-2° туман
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz