Долзарб мавзулар Фото

​Тошкентда "лой" ёмғири ёғди (фото)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар: Фото
Добавлено: 16.10.2018, 10:04

Кеча, 15 октябрь куни республиканинг барча ҳудудларида ҳаво харорати кескин ўзгарди.

Тошкентда кечга яқин кучли чанг шамол кўтарилиб, ёмғир ёға бошлади.

Кўчада соябонсиз юрган одамларнинг устидаги кийимида "лойли" ёмғирдан доғлар пайдо бўлди. Шунингдек, автомашиналарда ҳам ушбу ҳолат кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечқурун қорга айланиши мумкин.


Кийимдаги "лойли"доғлар:


Автомашинадаги "лойли" қоплама:


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии