13

"Эрим қизимга бегоналигини билдириб қўйяпти..."

СУҒДИЁНА 10.11.2018, 16:48
5155
"Эрим қизимга бегоналигини билдириб қўйяпти..."

“18 йил давомида фарзандимиз бўлишини орзиқиб кутдик. Аммо насиб қилмаган экан, эримга бола туғиб беролмадим. Фарзанд асраб олишга қарор қилдик. Қизимни биринчи бор бағримга босганимда ўзимда йўқ хурсанд эдим. Шу кунгача эрим ҳам уни яхши кўрар, унинг келажаги билан бўғлиқ орзуларга бериларди. Бироқ қизим олти ойлик бўганидан бошлаб ташқи кўриниши ўзгара бошлади, аниқроғи турмуш ўртоғим қизим бизга ўхшамаётганидан сиқиляпти. Баъзан ичиб келиб, ўғил туғиб берасан, деб ярамни янгилайди. Мен болани ўзимникидек кўраман, турмуш ўртоғим ҳам шундай яхши кўриб қолиши учун нима қилишим мумкин?”

Жамила, Тошкент вилояти

ТЎТИ АЯДАН 4 МАСЛАҲАТ

  • Бундай мушкул вазиятда аёлга икки ҳисса қийинроқ бўлади. Сиз бола ва ота ўртасида боғловчи кўприксиз, шунинг учун ақл билан, фаросат билан иш кўринг.
  • Асосий урғуни келажакка қаратинг.
  • Шу бола биргаликдаги орзу умидларингизни рўёбга чиқарувчи, отасининг ишларини давомчиси бўлишини бот-бот такрорлайверинг.
  • Бола ҳамма нарсани хис қилади. Шунга жазм қилиб қарор қабул қилган экансиз, бола ҳақида ўйланг. У сиз учун бегона эмаслигини пайқамасин.

МИРАББОС ОТАДАН 3 МАСЛАҲАТ

  • Бола асраб олишга ақлан қарор қилган экансизлар, унинг ташқи кўриниши сизга ўхшамаслигини ҳам англашингиз керак эмасми? Шундай экан бу мавзуда кўп қайғурманг. Турмуш ўртоғингизга, “Ташқи кўриниши ўхшамаса ҳам феъл атвори, қилиқлари ҳудди ўзингизга ўхшайди” дебтаъкидлаб туринг.
  • Қариндош уруғларингизни, яқинларингизга йиғилганда, турли йиғинлару тадбирларда дадасини ҳаракатларини такрорлаяпти, деб ҳамманинг олдида отасига қиёсланг.
  • Назаримда, бундай вазиятларни бироз юмшатиш сиз аёлларнингвазифангиз. Шундай экан эрингизни ҳовуридан тушуришга ҳаракат қилиб кўринг.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° ясно
Валюта курси