Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўзини ўзи қасддан ўлдиришнинг оғир гуноҳлиги ҳақида фатво эълон қилди

Бўлимлар: ҲИДОЯТ САРИ
Теглар:
Добавлено: 11.11.2018, 09:35

Ўзбекистон мусулмонлари идораси сайтида «Ўзини-ўзи турли йўллар билан қасддан ўлдиришнинг оғир гуноҳлиги ҳақида фатво» эълон қилинди.

Фатводаа, «Аллоҳ таолога шукрки, биз — мусулмонлар инсон учун ҳамма ҳаёт шароитлари тўлиқ муҳайё қилинган фаровон жамиятда яшамоқдамиз. Биров-бировни ҳақ-ҳуқуқини камсита олмайди. Бундай адолатли жамиятда яшаш айни саодатдир. Бинобарин, бизнинг Ватанимизда ўзини-ўзи ўлдиришга ҳеч қандай сабаб йўқ», - дея алоҳида таъкидланган.

Шунга қарамай, «афсуслар бўлсинки, кейинги вақтларда айрим кишилар, айниқса, хотин-қизлар билиб-билмай ўзларининг жонларига қасд қилиш орқали... оғир гуноҳга қўл урмоқдалар». Фатвода қайд этилишича, «автоуловнинг тезлигини ҳаддан ошириб ҳайдаш, ёки тамаки ва гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишга муккасидан кетиш оқибатида инсон ўз ҳаётига зомин бўлиши ҳам ўз жонига қасд қилган билан баробардир».

«Инсон қилган гуноҳларига сидқидилдан тавба қилса, Аллоҳ таоло уни мағфират қилади. Аммо, инсоннинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатида, агар унинг бу хатти-ҳаракати амалга ошса, унга бу гуноҳдан тавба қилишнинг имкони бўлмайди. Шунинг учун ўз жонига қасд қилиш инсонга нисбатан шайтон васвасасининг энг авж нуқтаси ва шайтоннинг бир инсон устидан ғалабаси ҳисобланади».

Ҳадисларда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини ўлдирган одамга жаноза намози ўқимаганликлари айтилган. Жобир бин Самурадан ривоят қилинади: «Бир киши ўзини ўлдириб қўйди, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам унга жаноза намози ўқимадилар» (Имом Термизий ривояти). Имом Насаийнинг ривоятларида Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам: «Мен унга жаноза намози ўқимайман», — деганлар.

Шунга кўра баъзи уламолар, ўзини ўзи ўлдирган кишига имом жаноза намози ўқимайди, балки, маййитнинг яқинларидан бири ўқийди, деганлар. Бунинг сабаби, одамлар ўз жонига қасд қилишнинг оқибати ёмон бўлиши, ҳатто унга катта жамоат бўлиб, имом бошчилигида намоз ўқилмаслигини билсинлар ва бундай гуноҳи азимга қўл уришдан қўрқсинлар, деган маъно бор.

Фатвода барча имом-хатибларга шундай кўрсатма берилган: «Барча имом-хатиблар инсон ўзини-ўзи ўлдиришни ёки ўзига ўт қўйиши катта гуноҳ эканлигини мусулмонларга оят ва ҳадислар билан исботлаб тушунтиришлари лозим... Шу билан бирга имом-хатиблардан ўзини-ўзи ўлдирганларга жаноза намози ўқишдан бош тортишлари, уйларига дуойи фотиҳага, маърака маросимларига бормасликлари талаб этилади. Балки, шундай ҳолат юз берганда жанозани маййитнинг уйида яқинларидан бири ўқишларини тушунтиришлари лозим бўлади».

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси фатвосида қайд этилишича, руҳий касалликлар туфайли ўз жонига қасд қилганлар бундан мустасно. «Зеро, ақл-ҳуши жойида бўлганларгина мукаллаф ҳисобланадилар. Яъни, шариат кўрсатмаларини бажаришга ва тақиқларидан сақланишга буюрилган бўладилар. Аммо, руҳий касаллиги бор киши ўзининг ҳеч қандай тасарруфидан масъул бўлмайди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии