Ташкент +4° Sun 19:27
Долзарб мавзулар Фото

Шаҳло Аҳмедова лицензиясиз қолди

Бўлимлар: ШОУ-БИЗНЕС
Теглар:
Добавлено: 13.11.2018, 16:10

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси шарму-ҳаёдан йироқ бўлган саҳналарга бой бўлган клипи туфайли эстрада хонандаси Шаҳло Аҳмедовани лицензиясини бекор қилди.

"Хонанда Ш.Аҳмедованинг «Летние дожди» деб номланган видеоклипида миллий маънавиятимизга ёт бўлган, томошабинларнинг эътиборини жалб этиш учун халқимиз менталитетига зид, шарқона одоб-аҳлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган ҳаракатлардан ҳам тап тортмай, йигит ва қизнинг ишқий кечинмаларини очиқ-ошкора ифода этиб, буни андишасизларча тасвирга олиб кенг оммага намойиш этган", - дейилган расмий билдиришда.

Маълумотларга қараганда, Муассаса томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, хонанданинг «Летние дожди» деб номланган қўшиғига ишланган видеоклип ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилган.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

17.03.2019, 19:57