Қозоғистонда Юлдуз Усмонова қўшиқ куйлаган вақтда тўй ташкилотчилари қўриқлаш агентлиги ходимларини жалб қилган. Шунинг учун саҳна олдида қуролланган кишилар кўп бўлган.
“Туркистон вилояти Сариағаш туманидаги ресторанлардан бирида артистлар чиқиши вақтида тўй маросими ташкилотчилари томонидан тартибни таъминлаш мақсадида қўриқлаш агентлиги ходимларини жалб қилди”, - деб маълум қилди Sputnikга Қозоғистон ИИВнинг расмий вакили Алмас Садубаев.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда қўриқлаш ташкилотига нисбатан ходимлар хизмат қуролидан фойдаланиш тартиби бузилиши ҳолати бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 484-моддаси 1-қисми бўйича баённома тузилди.
“Шу билан бирга Тадбиркорлик кодекси доирасида прокуратура органларига қўриқлаш ташкилотида қўриқлаш фаолиятини юритиш соҳасидаги қонунчилик талабларига мос келишини аниқлаш мақсадида режадан ташқари текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқилди”, - деб қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин интернетда Юлдуз Усмонова тўйда автоматик қурол билан қуролланган шахслар қуршовида қўшиқ куйлагани тасвирга олинган видео тарқалганди.
Интернет муштарийлари ушбу тўйда қозоғистонлик ижрочи Серикбол Сайлаубек ҳам шу қуролланган кишилар қуршовида қўшиқ куйлаганини ёзишган.
22.11.2019, 17:27
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати YouTube видеохостингида «Қашқадарёда ЙПХ ходимлари билан катта тортишув. Машина ҳайдовчиси билан эвакуаторга ортилди» сарлавҳаси остида жойлаштирилган видеога муносабат билдирди.Таъкидланишича, мазкур видеодаги ҳолат...21.11.2019, 18:21
Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани Бешчашма қишлоғида ИЖ русумидаги ов милтиғи билан қўнғир айиқ отиб ўлдирилди. Элтузга юборилган видеода қизил китобга кирган ноëб қўнғир айиқнинг нимталаниб...21.11.2019, 18:04
Сўнгги пайтларда ижтимоиий тармоқларда инсонлар орасида ваҳима уйғотишга қаратилган, “ёш болалар ўлдирилиб, ички аъзолари сотилмоқда”, деган ёлғон хабарлар тарқалди ва кўпчиликнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди. Бу...19.11.2019, 16:51
Қочоқларни юк машиналарида Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Hudud ёшлар информацион дастури хабар берди.