Му5
46

Мурод Хонтўраевнинг отаси блогерларга мурожаат қилди (видео)

ЖАМИЯТ 03.12.2018, 19:29
Теглар: Видео
3045
Мурод Хонтўраевнинг отаси блогерларга мурожаат қилди (видео)

ММА жангчиси Мурод Хонтўраев яна пичоқлангани ва уни аҳволи ҳақида маълумот берган эдик.

У ҳақида тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида “Севимли” телеканалининг “Замон” дастури ижодкорлари унинг хонадонига бориб, ота-онаси билан учрашди.

“Ўғлимиз соғ-омон. Мен блогерларга гапирмоқчиман. Ҳар хил гапларни билиб билмай гапирмаслик керак. Ғийбатнинг оқибатда жазоси бор. Олдин нима бўлганини билиб олинглар, кейин ёзинглар. Билиб-билмай ҳар нарсани ёзавермаслик керак.

Ҳеч кимга ёмонлигимиз йўқ, ҳамманинг ўзига инсоф берсин. Ўша болаларга ҳам инсоф берсин. Қилган ишлариниг оқибатларини ўйлаб кўришсин. Интернетда ёзилган кўп нарсалар ёлғон. Травма олган, лекин унақа оғир жароҳатлари йўқ. Ўша куннинг ўзида кўчага чиқиб айланиб юрди.

Ёши ҳам катта бўп қолди, энди ёшларга йўл бериши керак. Оладиган унвонларини ҳам олиб бўлди. Етадиган даражада. Энди уришишга ҳам уят бўлса керак.

Интернетда тарқалган видео рост. Биз уларнинг кимлигини билмаймиз. Бостириб киришган. Булар орган одамлари деб қаршилик кўрсатишмаган. Улар шундан фойдаланиб уриб кетишган. Оғир жароҳат етказилмаган, кимлигини билмаймиз. Ички ишларимиз топиб олса керак. Уларга ҳам ёмонлигимиз йўқ. Ота-онасини олдида бўлсин. Келажакда ўзини фарзандлари катта бўлаяпти, оқибатини ўйлаб кўришсин”, - деди Мурод Хонтўраевнинг отаси интервьюда.


Шарҳлар

Албатта, кўринг! "Оскар"га сазовор бўлган 3 дақиқалик анимацион фильм (Видео)

18.11.2019, 17:49

Ушбу фильм энг яхши анимацион фильм номинациясида «Оскар» мукофотига сазовор бўлди.Филм атиги 3 дақиқа. Бизнинг тасаввуримиз ўзгарганда ҳаёт қандай ўзгариши мумкин? Ажойиб фильм. Албатта, охиригача...
Фарғонада эркак шаръий никоҳдаги аёли билан тил бириктириб, собиқ хотинини чўктириб ўлдирди (Видео)

18.11.2019, 16:39

Бу воқеани эшитган одам ҳайратдан ёқа ушлаши табиий ҳол. Фарғонада эр шаръий никоҳдаги хотини билан келишиб, қонуний никоҳдаги рафиқаси ва икки фарзандини катта Фарғона каналига...
Жиззах тоғларига давлатимизнинг улкан байроғи тўшалди (Видео)

18.11.2019, 16:22

Бугун «Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинган кун.Шу муносабат билан Жиззах тоғларида эни 90 метр, бўйи 60 метр бўлган давлатимизнинг улкан байроғи тоғ...
Абу Сахий бозорида тадбиркорлар тўполон кўтарди: улар нимадан норози? (Видео)

16.11.2019, 11:19

Ижтимоий тармоқларда Абу Сахий бозорида тадбиркорларнинг тўполон кўтаргани акс этган видеолар тарқалмоқда.Маълумотларга кўра, улар дўконлари бузилаётганидан норози ва "Ҳеч қаерга чиқмаймиз", дея норози бўлишяпти.
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5.76° ясно
Валюта курси
rightuz