АсосийJamiyat

Азиз Абдуҳакимов олимпиада чемпиони билан блиц ўйин ўтказди

'Азиз Абдуҳакимов олимпиада чемпиони билан блиц ўйин ўтказди'ning rasmi

Туркияда 24 ноябрь – 3 декабрь кунлари ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 9 имкониятдан 8 очко жамғариб, шоҳсупага кўтарилган эди.

Мазкур Олимпиадада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг тарихий ғалабасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов, халқаро тоифадаги спорт усталари Нодирбек Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидов Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси – "Spark" автомобили билан тақдирланди.

Маросимда сўзга чиққан Нодирбек Абдусатторов кўрсатилаётган бундай эътибор, ғамхўрлик учун ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Ушбу рағбатга жавобан бундан кейин ҳам юксак марраларни забт этишга ваъда берди.

Тақдирлаш маросими якунига етганидан сўнг Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Нодирбек Абдусатторов ўртасида шахмат бўйича ўртоқлик ўйини ташкил этилди. Дўстона рухда кечган учрашув дуранг ҳисобда якунланди.

Бошқа янгиликлар