Ташкент +4° Fri 23:18
Долзарб мавзулар Фото

«Sug‘diyona» газетаси ташкил этган акцияда қатнашинг, Янги йилни совға–саломлар билан қарши олинг!

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 17.12.2018, 12:15

Байрамни совға–саломлар билан қарши олишни истасангиз, байрам акциясида иштирок этинг.

Шартларимиз жуда осон: «Sug‘diyona» меҳмони томонидан берилган учта саволга жавоб беринг. Тўғри жавобларни купон-анкетасига ёзиб, тагида исм–шарифингизни кўрсатинг ва суратга олиб + 99897 758-01-53 телеграм рақамига юборинг.

Газетада тақдим этилган саволларга тўғри жавоб йўллаган биринчи 10 нафар муштарий қуйидаги эсдалик совғаларига эга бўлишади.

  • Янги йил дастурхони учун мўлжалланган 300 минг сўмлик ваучер.
  • Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказидан 300 сўмлик ваучер.
  • Профессионал косметолог Дилноза Аҳмедовадан 250 минг сўмлик косметологик муолажалар.
  • «Sug‘diyona» газетаси учун 1 йиллик бепул обуна.
  • «Miss nisа» либослар дўконидан 150 минг сўмлик ваучер.
  • «Zamona Rano» компаниясидан фито-жамланма ва фирма белгиси туширилган махсус совғалар.
  • «OXYMED» дори воситалари компаниясидан чегирмалар картаси ва косметика воситалари.
  • «Пойтахт» санъат саройларида тақдим этиладиган концерт дастурларидан бири учун 2 кишилик чипта.
  • «Art Festa»оқшом ва келин либослари салонидан эсдалик совға: дазмол.
  • «Floral» компаниясидан косметика тўплами.

Ғолиблар юқорида кўрсатилган телеграм манзили орқали юборилган тўғри жавобларнинг вақтига қараб аниқланади. Акцияда, албатта, иштирок этинг.

Ғолиблар бир ҳафтадан сўнг — газетанинг кейинги 27 декабрь, 52-сонида эълон қилинади.

Янги йил акцияси 20 декабрдан 3 январгача давом этади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии