«Sug‘diyona» нинг «2019 йил учун обуна акцияси»да иштирок этинг!​ Бош соврин – 500 минг сўмлик ваучер

СУҒДИЁНА 17.12.2018, 13:37
6427
«Sug‘diyona» нинг «2019 йил учун обуна акцияси»да иштирок этинг!​ Бош соврин – 500 минг сўмлик ваучер

Янги йилни совғалар билан қарши олишни истайсизми? Шошилинг: «Sug‘diyona» нинг «2019 йил учун обуна акцияси»да иштирок этинг!

Акция 20 декабрдан 25 январгача давом этади.

Шартлар жуда осон:

Камида олти ой ёки бир йиллик тўлов қоғозини санаси кўринган ҳолда суратга олиб, биринчилардан бўлиб +99890 903-60-08 рақамли телеграм манзилга жўнатинг.

Уяли телефон аппаратингизда телеграм дастури юкланмаган бўлса, фарзандларингиз, келин ё куёвингиз, набираларингиз, ҳатто қўни–қўшнию ҳамкасбларингизнинг телефон рақами орқали ҳам телеграм манзилимиз билан боғланишингиз мумкин.

Ана энди асосий гапга ўтамиз: акцияда иштирок этиб, обуна тўлов қоғозини юборганларнинг ҳар ўнинчиси махсус имтиёзга эга бўлади. Ўнинчи рақам дея эътироф этилганлар 100 000 сўмлик ваучерга эга бўлишади.

Диққат: сиз, ҳа-ҳа айнан сиз илк ғолибимиз бўлишингиз мумкин. Илк ғолиб обуна тўлов қоғозининг суратини +99890 903-60-08 телеграм манзилига юборган вақтга қараб белгиланади ва у бизнинг бош соврин – 500 минг сўмлик ваучер эгасига айланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° ясно
Валюта курси