Тошкент шаҳридаги "Халқлар дўстлиги" саройи майдонида пойтахт аҳолисини Янги йил байрами билан қутлаш учун 505 нафар Қорбобо тўпланди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан "Маҳаллада Янги йил" лойиҳаси доирасида пойтахтимиздаги барча маҳалла фаоллари томонидан қорбобо кийимлари тайёрланди.
Янги йил байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида ўтказиётган ушбу лойиҳага кўра, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан аҳоли, аввало, ногиронлар, кам таъминланган оилалар, юз ёшдан ошган ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари уйларига бориб, уларни байрам билан табриклаш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, жорий йилнинг 20 декабридан 31 декабрь кунига қадар 12 ёшгача бўлган болаларга байрам шукуҳини улашиш мақсадида ҳар бир пойтахтимиздаги барча маҳаллаларда, "Маҳалла маркази" биноларида, кўчалар, кўп қаватли уйлар олдида байрам тадбирлари ўтказилади.
22.11.2019, 17:27
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати YouTube видеохостингида «Қашқадарёда ЙПХ ходимлари билан катта тортишув. Машина ҳайдовчиси билан эвакуаторга ортилди» сарлавҳаси остида жойлаштирилган видеога муносабат билдирди.Таъкидланишича, мазкур видеодаги ҳолат...21.11.2019, 18:21
Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани Бешчашма қишлоғида ИЖ русумидаги ов милтиғи билан қўнғир айиқ отиб ўлдирилди. Элтузга юборилган видеода қизил китобга кирган ноëб қўнғир айиқнинг нимталаниб...21.11.2019, 18:04
Сўнгги пайтларда ижтимоиий тармоқларда инсонлар орасида ваҳима уйғотишга қаратилган, “ёш болалар ўлдирилиб, ички аъзолари сотилмоқда”, деган ёлғон хабарлар тарқалди ва кўпчиликнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди. Бу...19.11.2019, 16:51
Қочоқларни юк машиналарида Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Hudud ёшлар информацион дастури хабар берди.