Му5
46

​Юлдуз Турдиева энди эстрадада куйлайди

ШОУ-БИЗНЕС 18.12.2018, 12:30
Теглар: Фото
6271
​Юлдуз Турдиева энди эстрадада куйлайди

Ўзбек, тожик, эрон, озарбайжон ва турк тилларида қўшиқ куйлаб, нафақат юртимиз, балки хорижда ҳам мухлислар меҳрини қозонган санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева билан яна учрашдик. Хабарингиз бордир, хонанда бундан бир неча ой аввал Парижнинг «Абес» театрида мақом кечасини тақдим этганди. Ушбу концерт чет эллик санъат шайдоларининг катта эътирофига сазовор бўлди.

— Ижро йўналишингиз ўзгарди, деб эшитдик. Шу ростми?

— (кулади) Бу маълумотни инкор этмайман, аммо йўналишим ўзгарди, деишим ҳам нотўғри. Замонавий куй-қўшиқлар – тингловчиларимиз талаби. Биз, ижодкорлар буни инобатга олишимиз керак. Анъанавий йўналишимни унутмаган ҳолда бундан буён эстрадада ҳам куйламоқчиман.

— Бу икки йигит ижодига бефарқ эмасман. Куйлаган қўшиқлари доим оммалашади. Сарвар ва Комилнинг ижро йўналиши, мусиқа, матн танлови кўп эътиборимни тортган. Шунинг учун ҳам ҳамкорликни йўлга қўйдик.

— Хонанда Зиёда билан жуда ҳам яқинсиз, шундайми?

— Шундай. Зиёда билан оилавий борди – келдимиз бор. Унинг инсоний фазилатлари, самимиятини ҳурмат қиламан. Оиласи, яқинларига жуда меҳрибон. Доим уларннг ташвишини қилиб юради.

— Аввалгига қараганда ташқи кўринишингизга кўпроқ эътибор бераётгандексиз?

— Ҳа. Аёл киши, айниқса, у санъаткор бўлса, доим ўзига эътиборли бўлиши керак. Саҳнага чиққанда бирор камчилигим кўзга ташланишини истамайман.

— Озарбайжон телеканалларида доимий меҳмонсиз...

— Мени хурсанд қиладигани, озарбайжонликлар ижодимга бефарқ эмас. Шунгами, телеканал ижодкорлари тез – тез кўрсатувларга чақириб туришади. Балки озарбайжон тилида куйлаган қўшиқларим туфайли мени ёқтириб қолишгандир. Аслида, бир неча йилдан буён теледастурларга таклиф қилишарди. Тадбир ва ижодий сафарлардан вақт орттириб, доим ҳам бора олмасдим.

— Сизнинг-ча, мухлисларингиз концертингизни кутишяптими?

— Нокамтарликка йўйманг-у, бу борада ишончим комил: кўпчилик концертимни кутяпти. Буни ижтимоий тармоқлардаги изоҳ ва фикрлардан ҳам билиш мумкин. Мухлисларимни узоқ куттирмайман. Яккахон концерт дастури бўлади, албатта!

— Ижодий сафарларга кўп борасиз. Оилага, болаларга вақт ажрата оляпсизми?

— Энг мураккаб вазифа – бу фарзандлар келажаги учун пойдевор қўймоқ. Болаларимнинг ҳаёти чиройли бўлиши учун ҳаракат қилаётганим, уларга бўлган меҳрим, эътиборим келгусида мева беришига ишонаман. Фарзандларим билан бирга ўтган ҳар бир дақиқам мен учун олтинга тенг. Уларнинг кичкина ютуғидан ҳам бир олам завқ оламан. Афсуски, ижодий сафарлар, тадбирга тайёргарлик, овоз ёзиш ишлари – булар кўп вақт талаб этади. Шундай пайтлар болаларнинг кўнглига янада кўпроқ қарагим келади. Имкон қадар уларни эшитишга, нималар билан банд эканликларини билишга уринаман.

— Режаларингиз ҳақида сўрасак...

— 2019 йил учун аниқ режалар бор. Бир нечта хориж давлатда концерт берилади. Шунингдек, миллий қўшиқларимиз, мақомларни қайта куйламоқчиман. Хуллас, янги йилда янги куч – ғайрат билан ижод қиламан.

— «Беном» гуруҳидаги Сарвар ва Комил билан ҳамкорлик қилаётганингизнинг боиси нима?

Алия суҳбатлашди

Шарҳлар

Жанубий Кореяда ватандошларимиз Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этишди

30.10.2019, 11:48

Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган фаол ватандошларимиз “Сеул халқаро маданиятлар фестивали” доирасида Ўзбекистонинг маданияти, санъати ва туризм салоҳиятини тарғиб этишди.  Тадбирда ўзбек миллий таомлари ва қандолатчилик маҳсулотлари...
Хорижий ижодкорлар ўзбек ёшларига маҳорат-сабоғини ўтишди

10.10.2019, 16:32

“Ёзувчи/рассом/маданият ходими резиденцияда” дастури иштирокчилари Ёшлар пресс клубида ижодкор ёшлар билан учрашишди.Ўзбек ва хориж ижодкорлари ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу резиденция дастурининг дунёнинг турли...
Сурхондарёда уч эгизак дунёга келди

07.10.2019, 18:03

Куни кеча Термиз шаҳар Саҳоват маҳалласидаги Ҳайдаровлар хонадонида уч нафар эгизак фарзандлар дунёга келди. Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида кўзи ёриган сурхондарёлик Ирода Хўжамова икки...
Мактабгача таълим вазирлиги мобил ва модулли МТТларни тақдим этди (Фото)

04.10.2019, 15:49

2019 йил 4 октябр куни мобил ва модулли мактабгача таълим муассасаларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Улар оддий МТТларни қуриш имконсиз бўлган чекка қишлоқ жойлари, тоғли ҳудудлар...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+6° туман
Валюта курси
rightuz