my5
Sevimli

Жамшид Хўжаев бошқа вазирликка ўтказилди

ЖАМИЯТ 28.01.2019, 12:52
Жамшид Хўжаев бошқа вазирликка ўтказилди

Ташқи савдо вазири сифатида ишлаб келган Жамшид Хўжаев энди Қишлоқ хўжалиги вазири сифатида фаолият олиб боради. Бу ҳаыда "Халқ сўзи" нашри хабар берди.

Хўжаев бу лавозимга аввалги вазир Баҳодир Юсупов ўрнига тайинланган.

Олдинроқ, хабар берганимиздек, Хўжаевнинг ўрнига Ташқи савдо вазири этиб, "Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси сифатида ишлаб келган Сардор Умурзоқов тайинланган.

Жамшид Абдуҳакимович Хўжаев 1979 йилда таваллуд топган. 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти ташаббуси билан иқтидорли талабалар учун ташкил этилган "Умид" жамғармаси стипендианти. 2003 йилда Буюк Британиядаги Бирмингем университети халқаро иқтисодий алоқалар ва давлат бошқаруви йўналиши магистранти. Ўз меҳнат фаолияти давомида Марказий банк, Миллий банк, Ҳисоб палатасида ишлаган. 2017 йил охирида ташқи савдо вазири этиб тайинланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10517.12
USD -8.38
12661.56
EUR -101.66
141.85
RUB 0.76