1

Ташқи савдо вазирлигига янги вазир тайинланди

ЖАМИЯТ 28.01.2019, 12:49
Ташқи савдо вазирлигига янги вазир тайинланди

"Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси Сардор Умурзоқов Ўзбекистон Ташқи савдо вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри маълум қилди.

У бу лавозимда Жамшид Хўжаев ўрнини эгаллади.

Сардор Ўктамович Умурзоқов 2018 йилнинг 1 июнь куни “Ўзчармсаноат” уюшмасининг раиси этиб тасдиқланганди. У бундан аввал “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Сардор Ўктамович Умурзоқов 1977 йилнинг 23 ноябрь куни туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавр) ва Рэдинг университетини (Буюк Британия, магистратура) тамомлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1