my5

Ёлғизликнинг соғлиққа зарари тўғрисидаги 4 сабаб

СУҒДИЁНА 08.11.2014, 11:08
2863
Ёлғизликнинг соғлиққа зарари тўғрисидаги 4 сабаб

Олимларнинг фикрича, ўзини ёлғиз ҳис қилаётган одам руҳий муаммолар билан кўпроқ дуч келар экан. Улар ёлғиликнинг соғлиққа салбий таъсир кўрсатишини тасдиқлайди. Бу ҳолатда асосий эътиборни қуйидаги тўртта жиҳатга қаратиш керак, деб ёзади Huffington Post.

Оғир руҳий тушкунлик

“Ўзингизни қанчалик кўпроқ ёлғиз ҳис қилсангиз, руҳий тушкунлик симптомлари шунчалик кўпайиб бораверади”, - дейди Питтсбург университети вакили Брюс Рабин.

Ўз ҳақингизда кам қайғуриш

Ўз ҳақингда қайғурмаслик ёки буни истамаслик янаям оғриқлироқ ҳолатдир, бироқ эртами кечми барибир ўша тартибсизликлар келади. Статистикага кўра, ёлғиз одамлар кам пиширишади, агар пиширишса ҳам соғлом овқат бўлмайди. Шунингдек, ёлғизларда жисмоний фаоллик жуда тез тушиб кетади.

Юрак-томир касалликлари келиб чиқиши мумкин

Ўтказилган кўплаб тадқиқотлар натижаларига кўра, бир ўзи яшайдиган одамларнинг 24 фоизида юрак касалликлари учрайди.

Кучсиз иммун тизими

Огайо штати университети олимлари ёлғизлик иммунитетни тушириб юборишини аниқлашди. Ёлғизларда яллиғланишга олиб келувчи протеин кўпроқ ишлаб чиқарилади ва натижада руҳий тушкунлик келиб чиқади.

Хўш, нима қилиш керак?

Биринчидан, инсон жамоатчилик орасида бўлиши керак деган далилга қўшилиши зарур, чунки ҳеч қачон мустақил ва ўзини-ўзини эплаши мумкин эмас.

Иккинчидан, ўзингизга ачинишни бас қилинг ва имкони қадар кўпроқ алоқага киришинг. Руҳшуносларнинг таъкидлашича, ёлғиз инсонлар кўп ҳолларда мулоқотни ўзлари рад этишади ва буни сезишмайди.

Ниҳоят, рақс, рассомчилик ёки ҳар қандай тўгаракка ёзилинг. Ана шунда атрофингизда доим инсонлар бўлади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10129.56
USD -7.64
10955.12
EUR -33.6
137.54
RUB -0.72