Му5
48

Ҳаёт гўзаллигини ҳис этишнинг 5 усули

СУҒДИЁНА 17.02.2019, 21:25
8992
Ҳаёт гўзаллигини ҳис этишнинг 5 усули

1. Ўзликни севиш санъатини ўрганинг. Ҳар тонг «ҳаётимдаги энг асосийси — ўзим. Нима бўлишидан қатьи назар, бу қоидага доим амал қиламан», дейишни ўрганинг. «Мен кучлиман», «Мен ўзимни севаман», каби гаплар ҳам яхши натижа беради.

2. Осойишталикни сақланг. Ички хотиржамлик ҳар қандай шароитда ҳам қўл келади. Ўтириб, кўзингизни юминг. Сўнг танангиз бўйлаб ёрқин нур тарқалаётганини ҳис қилинг. 10 дақиқалик бундай медитация куч-қувват ва кайфият бағишлайди.

3. Кўтаринки кайфият. Бир неча сония ичида бунга эришиш усулини биласизми? Тик турган ҳолда чуқур нафас олиб, кулишга ҳаракат қилинг. Агар ғамгинлик сизни тарк этмаса, албатта шу усулдан фойдаланинг.

4. Ҳаётингизни 180 даражага ўзгартиринг. Агарда сиз кундалик, доим бир хил воқеалар ва ҳолатлардан чиқиб кета олмаётгганингизни ҳис қилсангиз, унда ҳаётингизга ўзгартириш киритинг.

Ётоқхонада каравотингизни ўрнини, ишга бораётганда эса бошқа турли йўналиш орқали боринг. Кичик ўзгартиришлар, ката ўзгаришларга сабаб бўлади.

5. Орзуларингизни аниқланг. Мақсад ва орзуларингизни олдингизга аниқ қўйинг. Уларни ҳатто қоғозга ёзиб қуйиб, кунда бир марта уларга назар ташлаш ижобий натижаларга олиб келади. Шу барча маслаҳатларимизга амал қилсангиз, ҳаёт нақадар гўзал эканлигини англаб етасиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+10° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz