my5

“Бахтлимисиз?”

СУҒДИЁНА 14.11.2014, 14:58
4597
“Бахтлимисиз?”

Шарқ оиласида эркакнинг ўрни алощида, уйнинг устуни саналади. Аммо бундан фойдаланадиган эркаклар ҳам бор. Сиз ўзингизни оилада қандай тутасиз? Оилангизнинг ҳузур-ҳаловати сизни қизиқтирадими? Мана бу саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинг.

Саволлар

1.Ўз ҳаётингизни қайтадан кўриб чиқсангиз, умрингизни бошқатдан бошлашни хоҳлармидингиз?

Ҳа-10 балл. Баъзан-5 балл. Йўқ-2 балл.

2.Аёлингизнинг кийинишини кўриб, уни диди паст деб ўйлайсизми?

Ҳа-8 балл. Баъзан-2 балл. Йўқ-4 балл.

3.Жаҳлингиз чиқса оила аьзоларингизга бақириб ҳовурдан чиқадиган одатингиз борми?

Ҳа-7 балл. Баъзан-3 балл. Йўқ-5 балл.

4.Кечқурунлари доим уйда бўласизми?

Ҳа-2 балл. Баъзан-5 балл. Йўқ-10 балл.

5.Аёлингиз нималарни ёқтириши ҳақидаги тасаввурга эгамисиз?

Ҳа-4 балл. Баъзан-9 балл. Йўқ-10 балл.

6.Бўйдоқлик йилларингизни тез-тез хотирлаб турасизми?

Ҳа-12 балл. Баъзан-5 балл. Йўқ-6 балл.

7.Рафиқангиз билан сайл га тез-тез чиқиб турасизми?

Ҳа-7 балл. Баъзан-5 балл. Йўқ-4 балл.

8.Ўз хотинингизни бошқа аёллар билан таққослаш сизга ёқадими?

Ҳа-9 балл. Баъзан-2 балл. Йўқ-1 балл.

9.Меҳмонга хотинингиз билан бирга боришни истайсизми?

Ҳа-8 балл. Баъзан-2 балл. Йўқ-3 балл.

Энди тўплаган балларзни ҳисоблаб кўринг.

Агар 69 ва ундан кўп балл тўплаган бўлсангиз, Сиз ўз оилангизда унчалик бахтли эмассиз. Бу сизнинг хулқингиз билан боғлиқ. Оила аъзоларингизга, айниқса аёлингизга эътиборингизни кучайтиринг, уни ҳам аёл, ҳам шахс сифатида қадрланг, шунда сиз ҳам иззат кўрасиз. Балки ҳар иккингиз бир-бирингизга беэътибордирсиз. У ҳолда аёлингиз билан жиддий гаплашиб олинг. Бир-бирингизни тушунишга ҳаракат қилинг. Жиддий суҳбатнинг кечи йўқ.

40-68 балл тўпладингизми, демак сизнинг оилангиздан кўнглингиз тўқ. Оиладаги шарт-шароит сизни қониқтиради. Шунга қарамасдан баъзан ёшлик хотиралари хаёлингизни олиб қочади, аммо бу бирозгина хаёлпараст эканлигингиздан далолат ҳолос. Оилангиздаги ҳотиржамлик сиз учун энг катта бахт эканини тушунишингиз лозим.

33 дан кам балл тўпласангиз, баъзида аёлингиз билан хархаша қилиб турасиз, бироқ бу инжиқликдан низолар келиб чиқмайди. Сиз бахтли инсонсиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10129.56
USD -7.64
10955.12
EUR -33.6
137.54
RUB -0.72