my5

Лимонли курд

СУҒДИЁНА 14.11.2014, 15:16
2594
Лимонли курд

Курд бу заварной кремни ўзи, лекин сут эмас, лимон сокида қилинади. Ўзини нонуштага мураббо сифатида ёки рулет, наполеон,тортлар, тарталеткалар, блинчиклар учун крем сифатида ишлатса жудаям маззали бўлади.

Керакли масаллиқлар:

100 мл лимон соки(2-3 та)

2 та лимон цедраси (фақат сариқ жойи)

150 гр шакар

3 та тухум

50 гр сарёғ

Тайёрланиши:

Газ устида кичикроқ идишга сув солиб қайнатамиз, устида каттароқ идишда кремни тайёрлаймиз. Лимонларни яхшилаб ювиб цедрасини қирғичдан чиқариб, сокини сиқиб оламиз. Тухум ва шакарни озроқ взбивать қилиб лимон соки, цедрасини қўшамиз. Ва оловга қўямиз.1-2 дақиқадан сўнг сарёғни хам қўшиб, тўхтатмаган ҳолда кавлаб турамиз. 10 дақиқалардан сўнг қоришмамиз қуюлиб, крем холатига келади. Тайёр массани оловдан олиб, совиганидан сўнг шиша банкачага солиб, усти ёпиқ холатда музлаткичга қўямиз.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10129.56
USD -7.64
10955.12
EUR -33.6
137.54
RUB -0.72