my5

Мохора

СУҒДИЁНА 14.11.2014, 15:33
13677
Мохора

Бугунги кунда юртимиздаги барча миллий таомларимиз тайёрланувчи овқатланиш жойларида мохора, бошқача қилиб айтганда нўхат шўрва тайёрланади. Тўй маросимлари, байрам тадбирларида ҳам албатта дастурхонга мохора тортилади. Бугунги саҳифамизда ушбу таомни тайёрлаб кўрамиз.

Керакли маҳсулотлар:

700 гр. нўхат
500 гр. гўшт
3 дона сабзи
3 та картошка
3 та пиёз
3 та помидор
2 дона қизил булғор қалампири
таъбга кўра туз ва зираворлар.

Тайёрланиши:

Гўштни майда бўлакларга бўлиб, қизартириб қовурилади, сўнг ҳалқа қилиб тўғралган пиёз, помидор ва тўртбурчак шаклида тўғралган сабзини ва булғорини солиб қовуриб, сув қуйилади. 7-8 соат илиқ сувда ивитилган нўхатни шўрвага солиниб, 40-50 қайнатилади. Кейин тўртбурчак шаклида тўғралган картошка солиб пишгунга қадар қайнатилади. Зираворларни хоҳланг сувига ташлаш, хоҳланг қовуриш жараёнида солинг, бу сизнинг ихтиёрингизда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10129.56
USD -7.64
10955.12
EUR -33.6
137.54
RUB -0.72