Долзарб мавзулар Фото

Жажжи гимнастикачиларимиз халқаро мусобақада ғолибликни қўлга киритишди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 08.05.2019, 12:11

3-5 май кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида бадиий гимнастика буйича “Beylikduzu rhythmic cup” халкаро турнири ўтказилди.

Бизнинг ёш гимнастикачиларимиз учун бу илк халкаро мусобақа бўлишига қарамасдан, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди. Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 2008-2014 ёш тоифасида қатнашишди. 2013 йилда гуруҳ машқида қатнашган энг ёш қизларимиз ўзининг «Жўжалар» чиқиши билан барча томашабинларга манзур бўлди. Шу ёшдаги Осиё Тожиева илк бор халқа билан чикиши ҳакамлар олқишига сазовор бўлди, сабаби бу ёшда қизалоқлар учун анжомли чиқиш жуда мураккаб жараёндир.

Мусобақа натижаларига кўра ёш гимнастикачиларимиз 13 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалга эга бўлдилар.

1. Осиё Тожиева 1 ўрин купкураш , 1 ўрин гуруҳ;

2. Асина Ё 1 ўрин купкураш , 1 ўрин гуруҳ;

3. Меҳримоҳ Расулова 1 ўрин купкураш , 1 ўрин гуруҳ;

4. Сарвиноз Мақсудова 1 ўрин купкураш , 1 ўрин гуруҳ;

5. Диёра Улуғбекова 2 ўрин купкураш , 1 ўрин гуруҳ;

6. Солиҳа Исмоилова 2 ўрин;

7. Ҳамзаева Зумрад 3 ўрин;

8.Робия Аҳмадхўжаева 1 ўрин купкураш , 1 ўрин гуруҳ, халқали чикиш;

9. Висола Мирахмедова 1 ўрин купкураш , 1 ўрин копток ва 2 ўрин, арқонда чиқиш.

Ғолибларимизга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган устоз Зарина Абдуллаева ва Альбина Тимергазиналар мураббийлик қилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии