Ташкент +4° Fri 23:18
Долзарб мавзулар Фото

​Парадзюдочиларимиз Боку Гран-присида 8 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 14.05.2019, 23:15

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган паралимпия дзюдоси бўйича Гран-при турнирининг биринчи кунида вакилларимиз 2 та олтин ва 3 та бронза медалини қўлга киритишгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур мусобақа Токио 2020 Паралимпия ўйинлари рейтинг очколарини тақдим этиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Бугун, 14 май куни 90 кг, -100 кг, +100 кг, -63 кг -70 кг вазн тоифасидаги дзюдочилар татамига чиқишди. Гран-при мусобақасининг сўнги кунида парадзюдочиларимиз яна 3 та (2 та олтин ва 1 та бронза) медални қўлга киритишди.

Навбатдаги олтинни жамоамизда +100 кг вазндаги Ширин Шарипова тақдим этди. Дастлаб Жазоир ва Озарбайжон вакилларидан устун келган ютдошимиз финалда эронлик Хероллазадени мағлуб этиб, биринчи ўринни эгаллади.

Тўртинчи олтинни эса Нафиса Шерипбоева (-63 кг) қўлга киритди.
Дастлабки учрашувларда хитойлик ва шветциялик дзюдочиларни доғда қолдирган Нафиса финалда Россия вакиласи Ольга Позднишевни мағлуб эта олди.

Яна бир юртдошимиз -63 кг вазн тоифасидаги Васила Алибоева учинчи ўринни эгаллади. У бронза учун кечган баҳсларда Озарбайжонлик Зулфия Хусеновани мағлуб этди.

Шундай қилиб, ўзбекистонлик спортчилар ушбу мусобақада 4 та олтин ва 4 та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Кейинги ўринларни эса Озарбайжон (3 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза) ва Украина (1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза) давлатлари жамоалари эгаллашди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии