41

МакSим Тошкентга келади!

ШОУ-БИЗНЕС 17.05.2019, 09:36
7155
МакSим Тошкентга келади!

Россиялик машҳур хонанда МакSим ЙТҲдан кейин илк концертини 25 май куни Тошкентда – “Халқлар дўстлиги” санъат саройида беради. Бу ҳақда қўшиқчининг ўзи MY5 телеканали орқали мухлисларига видеомурожаат йўллади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойида МакSим "Абонент недоступен" қўшиғига клип олиш учун сафарга отланаётиб, бехос содир бўлган ЙТҲ сабаб у Москва шифохоналаридан бирига ётқизилганди. Ҳозирги пайтда МакSимнинг соғлиғи анча тикланган ва у Тошкент сафарига ҳозирлик кўрмоқда.

"Менинг юртим" телеканалига алоҳида миннатдорлик изҳор киларкан, хонанда: “Ассалом, қуёшли Тошкент! Биз сиз билан 25 май куни "Халқлар дўстлиги" саройида кўришамиз! Қалбимиз ардоғидаги сара қўшиқларимизни, ажиб туйғуларимизни меҳмондўст шаҳар аҳлига тақдим этамиз!” дейди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+22° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz