Долзарб мавзулар Фото

Самвел Бабаян орадан 1,5 йил ўтиб яна бош мураббийликка қайтмоқда

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 22.05.2019, 23:08

Самвел Бабаян Тошкентнинг «Локомотив» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, «темирйўлчилар» раҳбарияти жамоанинг сўнгги вақтлардаги натижасидан қониқиш ҳосил қилмаган ва бош мураббий Андрей Фёдоровни истеъфога чиқаришга қарор қилган. Унинг ўрнига клуб президентининг маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган Самвел Бабаян тайинланган. Тез орада бу борадаги расмий маълумот чиқиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Андрей Фёдоров бир йил олдин, 2018 йил апрель ойида Андрей Микляев ўрнига «Локомотив» бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Самвел Бабаян 2019 йил февраль ойидан буён «Локо» тизимида ишлаб келмоқда. Унинг клуб президенти маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.

Олдинроқ, аниқроғи 2018 йил январда ЎФА (ўша вақтларда ЎФФ) томонидан Самвел Бабаян умрбод ўзбек футболидан четлатилган эди. Орадан бир йил ўтиб, Бабаяннинг дисквалификацияси икки ҳафтадан сўнг бекор қилингани маълум бўлди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии