Ташкент +4° Wed 09:36
Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистон ва Германия қишлоқ хўжалиги экинларини синаш соҳасида янги келишувга эришди (Фото)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар: Фото
Добавлено: 24.05.2019, 17:01

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази мутахассислари (директор ўринбосари М.Мурталибов, бўлим бошликлари Ф.Мамасолиев ва И.Болтаев, Наманган вилоятидаги Мингбулок нав синаш участкаси бошлиғи Н. Кавлонов) Германиянинг Ганновер шаҳрида бўлиб, “Bundessortenamt” қишлоқ хўжалиги экинларини синаш федерал марказига ташриф буюришди. Ушбу ташриф Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кўмагида амалга оширилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази матбуот хизмати маълум қилди.

Ташриф давомида “Bundessortenamt” қишлоқ хўжалиги экинларини синаш федерал маркази президенти Удо фон Крёхер қишлоқ хўжалиги навлари, яъни хўжалик белгиларини баҳолаш – (VCU), қишлоқ хўжалиги экинлари навларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш (DUS) синовларини олиб бориш юзасидан амалий тажрибалар алмашди.

Ташриф давомида мутахассислар Магдебург нав синаш станциясида бўлишди. Мазкур станция 60 гектар майдонга эга бўлиб, бу ерда қарийб 1500 га яқин янги экин навлари юқори техника ва технологиялар оркали Bundessortenamt қўлланмаси асосида синовдан ўтказилмоқда. Шунингдек, Германияда барча кишлок хужалик экинлари навлари мажбурий синовдан 22 та нав синаш станцияларида ўтказилиб, ундан кейингина навлар синов натижасига асосан миллий рўйхатга киритилади хамда ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича тартиб ўрнатилган.

Шу билан бирга нав синаш ишларига Давлат томонидан йилига 22 млн евро ажратилади ва бюджет томонидан тўлиқ молиялаштирилади. Синов ишлари пуллик хизмат асосида амалга оширилиши хамда ушбу ташкилот Германия қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ўрни жуда катта эканлиги маьлум бўлди.

-Ушбу ташриф натижасида Ўзбекистон-Германия қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш соҳасида икки томонлама ҳамкорликка оид меморандум имзоланишига ва Германиянинг илгор тажрибасини урганиш келишиб олинди, дейди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш маркази директори ўринбосари Миржамшид Мурталибов. – Шунингдек, ҳамкорликда икки мамлакат иқлимига мос юқори ҳосилли, сифатли навларни жорий килиш ҳамда бу борада мутахассисларнинг тажриба алмашиши режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга Германия қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлигининг Миллий ва халқаро даражали мувофиқлаштириш маркази координатори доктор Стефан Хаффке соҳага оид ҳамкорлик алоқаларига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил январда Берлинда Ўзбекистон-Германия иқлимига мос юқори ҳосилли, сифатли навларни жорий килиш ҳамда бу борада икки мамлакат тажрибасини қўллаш масалаларига бағишланган учрашувда илк ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии